19:09 / 20.02.2021
25540

НАСА Марсда олинган рангли фотосуратларни намойиш этди

Олимлар сайёрадаги Езеро кратерида ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

НАСА Perseverance ровери Марсда олган рангли фотосуратларни намойиш этди.

Фото: NASAPersevere / Twitter
Фото: NASAPersevere / Twitter
Фото: NASAPersevere / Twitter

Perseverance ровери 19 феврал куни қизил сайёра заминига қўнди. Унинг асосий вазифаси Марсда ҳаёт изини қидиришдан иборат.

Олимлар сайёрадаги Езеро кратерида ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Ровер шунингдек, сайёра иқлимини ҳам ўрганади ва тоғ жинслари намуналарини йиғади. У Марсда 687 кун фаолият олиб боради.

Perseverance сўнгги бир ой ичида Марсга қўнган учинчи космик аппарат бўлди. Аввалроқ унинг орбитасига БАА ва Хитойнинг роботлари ҳам киришганди. Барча уч миссия Ерни 2020 йилнинг июлида тарк этганди.

Top