Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда парранда гриппи тарқалиши сабабли 120 минг бошдан ортиқ товуқ йўқ қилинади
Қайд этилишича, "касалликнинг ўта хавфли тури" тарқалган бўлиши мумкин.
Нидерландия жанубидаги Синт-Уденроде шаҳрида жойлашган паррандачилик фабрикасида парранда гриппи аниқланди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, "касалликнинг ўта хавфли тури" тарқалган бўлиши мумкин. Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида ушбу ферма ҳамда унинг яқинида жойлашган яна иккита фермадаги 122 минг бош товуқ йўқ қилинади.
Яқин уч километр радиусдаги еттита паррандачилик фабрикасида эса парранда гриппига мунтазам тест олинади.
Ўн километр радиусда жойлашган яна 26та фермага эса паррандалар ва уларнинг тухумларини ташиш тақиқланди.
Аввалроқ Россияда одамга парранда гриппи юқиши қайд этилганди.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026