Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда камбағалликни қисқартириш учун вилоят кенгаши депутатларига 50 миллион сўмдан маблағ ажратилади
Самарқанд вилоят кенгаши депутатларининг ҳар бирига 50 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 19 феврал куни ўтказилган кенгашнинг навбатдаги сессиясида маълум қилган.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоят кенгаши депутатларига вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан жами 3 миллиард сўм ажратилади. Вилоят кенгашидаги 60 нафар депутатнинг ҳар бири 50 миллион сўмдан маблағ олади ва уни аҳоли муаммоларини ечишга йўналтиради.
Бундан ташқари, ҳар бир депутат ўз округидаги 10 нафардан камбағал оила рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича ишларни назоратга олади.
«Биз вилоят кенгаши депутатининг ҳар бирига 50 миллион сўмдан берамиз. Мисол учун сизга 50 миллион сўм берамиз. Сиз унга хўжайинсиз. Туманга борасиз, энг камбағал деб ҳисобланган оилани кўриб, унинг муаммоларини асослаб, ечиб берасиз. Муаммонинг ечимини кўрсатинг, пулни хоҳлаган кўринишда оласиз», деган Турдимов депутатларга.
Сессияда маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида жами 16 минг камбағал оила бор ва эндиликда улар билан тизимли ишлар олиб борилади. Жумладан, Самарқанд вилояти аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026