Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кемалари баҳсли Япония ороллари яқинига келди
Япония денгиз хавфсизлик бошқармаси Хитой кемаларига ҳудудни зудлик билан тарк этиши тўғрисида огоҳлантириш берган.
Хитой денгиз полициясининг иккита патрул кемаси Япония ўз территориал сувлари деб ҳисоблайдиган баҳсли Сенкаку (Дяоюйдао) ороллари ҳудудига кирди. Бу ҳақда Кyodo агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, кемалардан бири автоматик замбаракка ўхшаш қурилма билан жиҳозланган. Япония денгиз хавфсизлик бошқармаси Хитой кемаларига ҳудудни зудлик билан тарк этиши тўғрисида огоҳлантириш берган.
Япония ташқи ишлар вазирлиги Хитой кемаларининг ҳаракати сабабли кескин протест билдирган.
Шарқий Хитой денгизидаги кимсасиз Сенкаку архипелаги атрофидаги баҳс 2012 йил сентябрда Токио бу оролларни уларнинг эгаларидан сотиб олгани тўғрисида эълон қилганидан кейин авж олди. Ўшандан буён Хитой кемалари баҳсли архипелаг яқинида сузиб юради ва вақти-вақти билан унинг соҳилбўйи ҳудудига киради.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026