Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The New York Times нашри COVID-19 қурбонлари хотирасига бағишланган 500 минг нуқта тасвирини нашр этди
The New York Times нашри биринчи саҳифасида коронавирусдан вафот этган инсонлар хотирасига бағишланган 500 минг нуқта тасвирини чоп этди.
Сарлавҳа қуйидагича номланган "Йўқотишлар: АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони ярим миллионга яқинлашмоқда".
Нуқталар 12 ой ичида ўлим кўрсаткичлари қандай ўзгарганлигини кўрсатади. Катта ўзгаришлар 2020 йил апрел ойида ва 2021 йил қишда бўлиб ўтди. Ўлимнинг максимал даражаси жорий йилнинг январ, феврал ойларига тўғри келади.
Графика муаллифлари одамларни пандемия ҳанузгача давом этаётганини унутмасликка чақирган.
Дунёда 112 миллион одам коронавирус билан касалланган, 87 миллиони соғайган, 2,4 миллион киши вафот этган.
Аввалроқ ЖССТ мутахассиси коронавируснинг одамларга юқиш эҳтимоли юқори бўлган версиясини айтган эди.
Мавзуга оид
09:40
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
18:41 / 17.10.2025
Трамп NYT нашрига қарши туҳмат бўйича 15 млрд долларлик қайта даъво қўзғатди
07:27 / 18.09.2025
Трамп The New York Times газетасига қарши кўп миллиард долларлик даъво киритди
10:18 / 04.08.2025