Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ашраф Ғани Афғонистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди
2021 йилнинг 23 февраль куни амалий ташриф билан Кобул шаҳрига келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, вазир президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғанига йўллаган мактубини топширган.
Қайд этилишича, Суҳбат давомида Ўзбекистон-Афғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқлик таъкидланди.
Президент Ашраф Ғани биродар Афғонистон халқи номидан Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор этди.
Афғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди.
Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
«Толибон» 13 ёшли болани омма олдида қатлни ижро этишга мажбурлади
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025