Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
24 февралда Ўзбекистонга яна қиш қайтиб келади
24 февралда Ўзбекистонга яна қиш қайтиб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ бўлади.
Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража совуққача пасаяди.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-5 даража илиққача пасаяди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуққача пасаяди.