Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 2,1 миллиард доллар маблағ ажратади
Ўзбекистон ҳукумати ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик маблағ ажратиш бўйича келишувга эришди. Хусусан, Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цзин Лицюн ўртасида видеоконференция шаклида қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати.
Жорий йилнинг январида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон делегацияларидан иборат уч томонлама ишчи гуруҳининг йиғилиши ОИИБ томонидан қўллаб-қувватланган. «Мозори Шариф – Кобул – Пешавор» транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Музокаралар чоғида умумий қиймати 930 миллион доллардан кўпроқ бўлган амалдаги ва ишлаб чиқилаётган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган. Хусусан, Бухоро вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Мазкур лойиҳанинг жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятининг 1,1 миллиондан ортиқ аҳолиси ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади ва 100 мингга яқин киши марказлашган канализация тизимига уланади.
Инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун умумий қиймати 2,1 миллиард долларлик маблағ ажратиш бўйича келишувга эришилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда экспорт қилувчи тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини ошириш бўйича дастурларни молиялаштириш учун банкдан қўшимча маблағ жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилади.
- Аввалроқ, Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов «Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл лойиҳасини амалга ошириш ҳозирги асрда уч мамлакат учун «янги давр ва энг муҳим воқеа» бўлишини таъкидлаганди.
- Халқаро молия институтлари «Мозори Шариф-Кобул-Пешовар» темир йўл қурилиши лойиҳасини чуқур иқтисодий-илмий таҳлил қилиш кераклигини таъкидлаган. Бу темир йўл йўналишининг аксарият қисми тоғли ҳудудлардан ўтгани билан изоҳланган.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026