Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида карантин чекловлари юмшатилади
"Яшил ҳудудлар"да 1 мартдан цирк, бильярд клублари, болалар кўнгилочар марказлари одамлар умумий сиғимининг 30 фоизигача бўлган ҳолатда ишлашига рухсат берилади.
Қозоғистон ҳукумати 1 мартдан бошлаб республиканинг айрим ҳудудларида карантин чекловларини юмшатишга қарор қилди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, "яшил ҳудудлар"да 1 мартдан цирк, бильярд клублари, болалар кўнгилочар марказлари одамлар умумий сиғимининг 30 фоизигача бўлган ҳолатда ишлашига рухсат берилади. Шунингдек, спорт тадбирлари ва жума намозлари ҳам худди шу талаб асосида ўтказилади.
"Сариқ ҳудуд"ларда эса бозорлар, савдо марказлари ва савдо уйларига якшанба кунлари ҳам ишлашига рухсат берилади.
Маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 209,5 мингтани ташкил этади, 2,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026