Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ва Покистон Кашмирда тинчлик ўрнатишга келишиб олди
Икки мамлакат вакиллари 25 февралдан бошлаб назорат чизиғи ва бошқа ҳудудларда ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий амал қилиш бўйича келишувга эришди.
Фото: Anadolu Agency
Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматлари баҳсли Жамму ва Кашмир чегарасида ўт очишни тўхтатиш бўйича барча шартномаларга амал қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг хабарига кўра, Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий операциялар бўйича бош штаблари икки мамлакатни ажратиб турувчи назорат чизиғида отишмаларнинг олдини олиш борасида музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.
"Томонлар 25 февралдан бошлаб назорат чизиғи ва бошқа ҳудудларда ўт очишни тўхтатиш режимига қатъий амал қилишга келишиб олди", – дейилади хабарда.
Томонлар шунингдек, чегарада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун "фавқулодда алоқа линияси"ни яратиш бўйича музокара олиб бормоқда.
Ҳиндистон ва Покистон чегарада ўт очишни тўхтатиш бўйича охирги марта 2003 йилда келишув имзолаганди, аммо сўнгги вақтда минтақадаги вазият кескинлашди.
Мавзуга оид
21:05 / 20.05.2026
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
20:35 / 13.05.2026