Жаҳон | 22:22 / 25.02.2021
5581
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Нью-Йоркда вакцинанинг фойдасини камайтирадиган коронавируснинг янги шакли тарқалди

Фото: James Estrin/The New York Times

Нью-Йоркда коронавируснинг В.1.526 деб номланган янги шакли тарқалмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри Калифорния технология институти ва Колумбия университети тадқиқотларига асосланиб хабар берди.

Вируснинг ушбу тури Нью-Йоркда 2020 йил ноябр ойида аниқланган.

Жорий йилнинг феврал ойи ўрталарига келиб GISAID халқаро маълумотлар базасидан фойдаланган олимлар шаҳарда рўйхатга олинган вирус турлари орасидан ушбу турининг геномлари улуши 27 фоизни ташкил этишини аниқладилар.

Маълумки, В.1.526 Е484К мутациясини ҳам ўз ичига олади, шу туфайли янги коронавирус штаммлари иммунитет реакциясидан қочмоқда. Бундан ташқари, ушбу мутация COVID-19’га қарши эмлашлар самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Аввалроқ, олимлар коронавируснинг янги “япон” тури топилганлигини эълон қилишган эди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид