Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон вакили БМТ минбарида Марказий Осиё аёллари номидан чиқиш қилади
24 февраль куни Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган йиғилишда Сенат раиси Танзила Норбоева 23 февраль куни биринчи бор ўтказилган Марказий Осиё лидер аёллари мажлиси ҳақида гапирди.
«Кеча БМТ тавсиясига асосан Марказий Осиёнинг етакчи лидер аёллари мулоқотини ўтказдик. Ҳозирча бу мажлисга бешта давлат аёллари бирлашдик. Яқиндан бу йиғинга афғонистонликлар ҳам қўшилмоқчи.
Биласиз, Марказий Осиё давлатларида урф-одат, оила масалалари жуда ўхшаш. Шунинг учун бизнинг муаммоларимиз ҳам умумий.
Биз Марказий Осиё давлатларидаги лидер аёлларни бирлаштириш орқали президентнинг мақсадларини амалга оширишга аёллар кучи – «юмшоқ куч» билан кўмак беришимиз керак.

Кечаги биринчи мулоқотга қўшни давлат аёлларининг таклиф ва эътирофлари билан Ўзбекистон танланган эди (Йиғилишга Сенат раиси Танзила Норбоева раислик қилган – таҳр).
Яна шуни эслатиб ўтмоқчиманки, ҳар йили март ойида БМТнинг аёллар масалалари бўйича йиғилиши ўтказилади. Кечаги мажлисда эса Ўзбекистон вакилининг бутун Марказий Осиё аёллари номидан сўзга чиқиши таклифи билдирилди. Бу бизга нисбатан жуда катта ишонч», – деди Ўзбекистон Сенати раиси.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
14:08 / 04.06.2026