АҚШ авиарегулятори Boeing компаниясини 6,6 млн доллар миқдорида жаримага тортди
Компания 2015 йилги келишувга риоя қилмагани учун 5,4 млн доллар тўлайди, унга кўра у регулятор талабларини тўлиқ, сифатли даражада бажариши керак эди, шунингдек иккита даъвони ҳал қилиш учун 1,21 млн доллар тўлайди.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти (ФАА) ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун Boeing компаниясини 6,6 млн доллар миқдорида жаримага тортди. Бу 25 феврал куни регуляторнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Boeing 2015 йилги шартномани бажармаганлиги учун 5,4 млн доллар тўлайди, унга кўра компания регулятор талабларига тўлиқ, сифатли даражада риоя қилишни биринчи ўринга қўйиши керак эди. "Мен яна Boeing раҳбариятига шуни эслатиб ўтаманки, компания хавфсизлик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилишни биринчи ўринга қўйиши керак. ФАА ҳар доим ўз қарорларида хавфсизликни биринчи ўринга қўяди", - деди бош директор Стив Дихон.
Бундан ташқари, Boeing регулятор ҳали якуний қарор қабул қилмаган иккита даъвони қондириш учун 1,21 млн доллар жарима тўлашга рози бўлди.
Мавзуга оид
11:30
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича АҚШ билан музокаралари расман якунланди
22:32 / 18.12.2024