Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда 200 млн сўмга гиёҳванд модда сотишни режа қилган шахс ушланди
Жорий йилнинг 23 февраль куни Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унинг давомида, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган (илгари Жиноят кодексининг 276-моддаси билан айбли деб топилган) Абдурашид Т. Бекобод тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Фуқарони кўздан кечириш давомида қўлида бўлган сумкасида скотч билан ўралган ҳолда тўқ яшил рангли, вазни 1 кг.га тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўтказилган суҳбат давомида Абдурашид Т. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини Тожикистондан чегара айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтганини ва уни Тошкент шаҳрига 200 миллион сўмга сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Бекобод тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушбу гиёҳвандлик воситаси манбасини аниқлаш мақсадида тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47 / 04.03.2026
Тошкентда бекатлар инфратузилмаси янгиланади: 110 та савдо объекти аниқланди
19:02 / 03.03.2026