Илон Маск кунига деярли 14 млрд доллар йўқотди
Tesla ва SpaceX компанияларини бошқарадиган америкалик ишбилармон Илон Маскнинг бойлиги Tesla акцияларининг пасайиши туфайли деярли 14 млрд долларга камайди, деб Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маскнинг бойлиги 176 млрд долларга баҳоланмоқда, у ҳозирда агентликнинг дунёдаги энг бой одамлар рейтингида иккинчи қаторни эгаллаб турибди. Таъкидланишича, 24 феврал куни бўлиб ўтган ким ошди савдосида Tesla акциялари қийматининг деярли 8,06 фоизга пасайиши натижасида тадбиркор 13,6 млрд доллар йўқотган.
Энди дунёнинг энг бой одамлари рейтингини Американинг Amazon корпорациясининг асосчиси Жефф Безос 180 млрд доллар билан бошқариб турибди.
Аввалроқ Маск биткоин пасайгани натижасида 15 млрд доллар йўқотгани ва энг бой одам мақомидан маҳрум бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
23:28 / 23.10.2024
Маск Амбанига қарши: миллиардерлар Ҳиндистонда сунъий йўлдош интернети учун курашади
19:25 / 22.10.2024
Илон Маск америкалик сайловчиларга пул тарқатмоқда. Бу қонунийми?
18:45 / 20.10.2024
Маск АҚШ президентлик сайловига қадар кунига 1 млн долларлик лотереяни эълон қилди
11:00 / 17.10.2024