Жаҳон | 22:26 / 26.02.2021
13783
1 дақиқада ўқилади

Лавров: «АҚШ Россияни Сурияга зарба бериши тўғрисида огоҳлантирган»

Фото: РИА Новости

АҚШ Россия ҳарбийларини Сурияга зарба беришидан бир неча дақиқа олдин огоҳлантирган эди, дея хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг берган маълумотига иқтибос келтирган ҳолда.

“Бизнинг ҳарбийларимизни тўрт ёки беш дақиқа олдин (ҳаво ҳужумидан олдин) огоҳлантиришди”, деб айтган Лавров.

Шунингдек, Лавров Москва америкалик ҳамкасбларидан Сурияда доимий бўлиш режалари тўғрисида тўғридан-тўғри сўрайди, деб маълумот берди.

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШнинг Сурияга зарбасини танқид қилганди

Мавзуга оид