Жаҳон | 18:08 / 27.02.2021
7449
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй бир ҳафта ичида Россияга қарши санкциялар тўғрисида эълон қилишга ваъда берди

Псакининг сўзларига кўра, гап 2020 йилдаги АҚШ президентлиги сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви, америкалик аскарларнинг ўлдирилиши учун мукофот ваъда қилиниши ва АҚШ ҳукумат муассасаларига қилинган ҳакерлик ҳужумларини ўрганишни ўз ичига олган «жараён» тўғрисида бормоқда.

Фото: REUTERS/Carlos Barria

Америка ҳукумати Россияга қарши эҳтимолий санкциялар тўғрисидаги маълумотни «ойлар эмас, бир ҳафта ичида» тақдим этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.

Псакининг сўзларига кўра, гап 2020 йилдаги АҚШ президентлиги сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви, америкалик аскарларнинг ўлдирилиши учун мукофот ваъда қилиниши ва SolarWinds дастурий таъминоти орқали АҚШ ҳукумат муассасаларига қилинган ҳакерлик ҳужумларини ўрганишни ўз ичига олган «жараён» тўғрисида бормоқда.

Россия «Толибон» ҳаракатига алоқадор одамларга америкалик аскарларни ўлдиришлари учун мукофот таклиф қилгани тўғрисида The New York Times газетаси ёзганди.

SolarWinds компаниясининг  Orion дастури ёрдамида АҚШ идораларига ҳакерлик ҳужуми амалга оширилгани ҳақида эса The Washington Post ва Reuters хабар қилганди. Кейинроқ Америка махсус хизматлари ҳужум Россия томонидан ташкил қилинган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид