Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора денгизда НАТО машғулотлари бошланди
Болгария, Франция, Греция, Руминия, Испания, АҚШ ва Туркия кучларини бирлаштирган машғулотлар денгиз, қуруқлик ва ҳавода бўлиб ўтади.
Қора денгизнинг Констанца портида «Посейдон-21» НАТО халқаро машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Руминия ҳарбий-денгиз кучлари бош штаби маълум қилди.
Пресс-релизда айтилишича, машғулотлар 26 февралда бошланди ва 6 мартгача давом этади. Унда 700 нафардан ортиқ ҳарбийлар иштирок этади. Болгария, Франция, Греция, Руминия, Испания, АҚШ ва Туркия кучларини бирлаштирган машғулотлар денгиз, қуруқлик ва ҳавода бўлиб ўтади.
Қатнашчилар сувости таҳдидлари билан курашиш, денгиз миналари ва қўлбола портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш бўйича машғулотлар ўтайди.
Бундан ташқари, ҳарбийлар душман авиацияси, кема ва сувости кемаларига қарши жанг қилиш, зарарланган кемаларни олиб кетиш, сувда ёнилғи тўлдириш ва биринчи ёрдам кўрсатишни ўрганишади. Руминия мудофаа ва ички ишлар вазирликлари гидротехник иншоот портлаганида ҳамкорликдаги ҳаракат тадбирларини қўллаб кўради.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026