Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяга юбориш ваъдаси билан ўзбекистонликни 57 минг долларга чув туширган кореялик қўлга олинди
Ўзбекистон фуқаросини Жанубий Кореяга жўнатишни айтиб, ундан кўп миқдорда пул олган хориж фуқароси қўлга олинди.
Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2020 йилнинг октябрида Жанубий Корея фуқароси 59 ёшли Ким Еон Сун Миробод тумани Афросиёб кўчасида жойлашган вақтинча яшаш хонадонида бўла туриб, 37 ёшли С.Х.нинг ишончига кирган.
У С.Х.га Жанубий Кореяга ишга юборишини ваъда қилиб, жами 57 000 АҚШ долларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ким Еон Сунга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026