Жаҳон | 19:22 / 01.03.2021
2713
1 дақиқада ўқилади

Финляндияда коронавирус тарқалиши авж олганлиги сабабли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Охирги икки ҳафта давомида мамлакатнинг қатор ҳудудларида коронавирус юқтириш ҳолатлари сони жадал ўсиши кузатилмоқда. Лапландиянинг тоғли курортларида ҳамда қурилиш майдонларидаги ишчилар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайган.

Фото: AP

Финляндия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши авж олганлиги сабабли фавқулодда ҳолат жорий этди, деб хабар берди Reuters.

Охирги икки ҳафта давомида мамлакатнинг қатор ҳудудларида коронавирус юқтириш ҳолатлари сони жадал ўсиши кузатилмоқда. Лапландиянинг тоғли курортларида ҳамда қурилиш майдонларидаги ишчилар орасида касалланиш ҳолатлари кўпайган.

Пандемия бошлаганидан буён Финляндия 58 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 742 нафар бемор вафот этган.

Мамлакатда 1 мартдан чекловлар кучайтирилди. Эпидемиологик вазият нохуш ҳудудларда сауна ва бассейнлар, спортзал ва фитнес-клублар ёпилди, деб хабар бермоқда Yle портали. Юқори синф ўқувчилари масофадан ўқишга ўтказилди, 12 ёшдан катта болалар учун мактабдан ташқари машғулотлар бекор қилинди.

Порталнинг маълумот беришича, ҳукумат 8 мартдан 28 мартгача уч ҳафталик локдаун жорий этишни режалаштирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид