Самарқандда ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директорининг ўринбосари 15,6 миллион сўм жаримага тортилди
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун 15,6 миллион сўм жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят бандлик бош бошқармаси маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Тойлоқдаги мактабда содир бўлган мазкур иш юзасидан давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш давомида, Тойлоқ туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 2020 йилнинг 5 декабр санасида 5 ва 8-синф ўқувчиларини мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига жалб қилиб, ҳашар ташкил этгани аниқланган.
Натижада, 2021 йил 29 январ куни 13-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари МЖтКнинг 51 моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли, базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари, 15,6 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.
Маълумот учун, 2021 йил 12 февралдан бошлаб вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун тўғридан тўғри жиноий жавобгарлик белгиланди (ЎРҚ-673 12.02.2021).
Мавзуга оид
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
11:26 / 10.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди
10:15 / 10.10.2024
“Масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади” – Сенат пахта теримига мажбурлаш ҳолатларига муносабат билдирди
19:45 / 09.10.2024