Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар учун текширувлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти яратилди
Тадбиркорлар ўтказиладиган текширувлар бўйича «biznesvakil.uz» сайти орқали ёки телеграм ижтимоий тармоғидаги «Tekshiruv info bot» ёрдамида корхона СТИРини сўров шаклида юбориш орқали маълумот олиши мумкин.
Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар учун ўтказиладиган текширишлар бўйича онлайн маълумот олиш имконияти жорий этилди.
Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, бу хизматдан фойдаланиш учун тадбиркорлар «biznesvakil.uz» сайтига кирган ҳолда ёки телеграм ижтимоий тармоғидаги «Tekshiruv info bot» ёрдамида корхона СТИРини сўров шаклида юбориш орқали маълумот олиши мумкин.
Тадбиркор томонидан юборилган сўров Текширишларни ягона рўйхатга олиш тизими билан интеграция қилинган бўлиб, реал вақт режимида юборилган СТИР бўйича маълумотларни тақдим этади. Ушбу хизматлар барча фойдаланувчиларга бепул шаклда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 27 июлда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида тадбиркорлик субъектларига ўз сўровларига кўра ўтказилаётган текширув ҳақидаги ахборотни қисқа хабар (смс) кўринишида ҳамда реал вақт режимида Интернет тармоғи орқали олиш имкониятини бериш вазифаси берилган эди.
Янги ишлаб чиқилган «Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида тадбиркорлик субъектларига текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишнинг янгича механизмлари кўриб чиқилганди.
Қонун лойиҳасида давлат органлари томонидан тадбиркорларни назорат қилишнинг аниқ 4 хил шакллари: назорат тадбирлари, мониторинг, статистика ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш ва текширувларни ўтказиш белгилаб берилган.
Аввалроқ, тадбиркорлик фаолиятини назорат қилувчи органлар ва уларнинг назорат функцияларининг рўйхати шакллантирилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, 2021 йилнинг охиригача Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилиши ва кодексда тадбиркорликка оид лицензиялаш, рухсатнома бериш, ер ажратишга доир масалалар ҳам аниқ тартибда белгилаб берилиши кўзда тутилган.
Маълумот учун, 2020 йилда тадбиркорлик субъектларида 52 мингдан ортиқ текширувлар ўтказилган. Пандемия бўлишига қарамай, бу кўрсаткич 2019 йилдаги текширувлар сонига нисбатан атиги 10 фоизга қисқарган холос.
Мавзуга оид
15:37 / 06.05.2026
Маркировкали сув ва ичимликларни агрегациялаш кечиктирилади
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
18:42 / 05.05.2026
Тадбиркорларни қийнаётган солиққа оид айрим муаммолар бўйича президентга таклифлар киритилди
17:45 / 05.05.2026