Жаҳон | 13:11 / 02.03.2021
3156
2 дақиқада ўқилади

Боррель Россияни Европа Иттифоқига қарши дезинформация кампанияси олиб боришда айблади

Евроиттифоқ ташқи ишлар вазири Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Россиянинг дезинформация кампанияси Евроиттифоқ демократиясини ёмонотлиқ қилишга қаратилган. Мисол тариқасида Кремль томони оммавий ахборот воситаларининг коронавирус вакцинаси ҳақидаги хабарлари келтирилди.

Ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича раҳбари Жозеп Боррелнинг таъкидлашича, Россия Евроиттифоқдаги демократияни ёмонлаш ва халқаро ҳамкорликка путур етказиш учун дезинформация билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда у Европарламентнинг Европада демократик жараёнларга хориждан аралашиш бўйича махсус йиғилишида маълум қилган ва Евроиттифоқ фаолиятига нисбатан ёмон мақсадларни бартараф этишга қарата чоралар кучайтирилишига ваъда берган.

Боррелнинг сўзларига кўра, ёлғон ёки чалғитувчи хабарлар, айниқса, пандемия даврида кўпроқ зарарли, зеро бундай хабарлар инсонлар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.

«Биз Кремлга яқин каналлар ниқоб тақиш бефойда экани ёки локдаунга қарши овозлар тагига олов ёқиб туришганига гувоҳи бўлдик», дея мисол келтиради Жозеп Боррель. У шунингдек, сўнгги пайтларда бундай ҳаракатлардан мақсад Covid-19 вакцинаси ва вакцина дипломатияси бўлаётганини қўшимча қилган.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўз вакцинасини улуғлаш ва Ғарб вакциналари ва ишлаб чиқарувчиларини обрўсизлантиришга уринмоқда. « Масалан, Кремль тараф ОАВ Pfizer/BioNTech вакцинасини олган одамларда ножўя таъсирлар кузатилган, ҳаттоки ўлим ҳам содир бўлган деган хабарларни тарқатишдан тўхтагани йўқ», дейди у.

Феврал ойи бошидаги Москвага ташрифи ҳақида гапираркан, Боррель россиялик мулозимларга конструктив диалог қилишга уриниши хуш келмаганлигини билдирган: «Уларга қадрли бўлмаган нарсалар – инсон ҳуқуқлари, шунингдек, Навальний иши бўйича ҳам ҳақида сўзлашимни хоҳлашмади. Биз қасддан ва координацияланган манипуляция, Европанинг ташқи сиёсати хизматига қарши дезинформация кампаниясига гувоҳ бўляпмиз», дейди Европа ташқи ишлар вазири.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид