Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шерзод Ҳидоятов янги қурилаётган уйларни қабул қилишда жорий этиладиган янги тизим ҳақида маълумот берди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов сўнгги уч йил ичида уй-жой қурилиши кескин ортиб кетиши оқибатида ер остидаги, кўзга кўринмайдиган коммуникация тизимига юклама ошгани ҳақида гапирди. Маълум қилинишича, республика бўйича 45 минг хонадонли уйни сув ва коммуникация тизими билан таъминлаш масаласи Қурилиш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.
«Илгари сув-канализация қувурлари йилига 500-1000 километргача тортилган бўлса, ҳозирда йилига 4000-5000 километрли қувурлар тортилмоқда. Жуда кўп жойларни сув билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Тизимдаги энг катта муаммолардан бири - коммунал хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг етишмаслиги. Етишмаётган кадрларни Меҳнат вазирлиги билан биргаликда коллежларда замонавий методикалар асосида ўқитишни йўлга қўямиз.
Бундан буён, янги қурилаётган уйларни қабул қилиш жараёнида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги инспекция мутахассислари иштирок этади. Уларнинг иштирокисиз уй қабул қилинмайди. Янги қурилган уйларни қабул қилишда янги тизим яратмоқчимиз», деган вазир Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусида ўтказилган сессиясида.
Янги талаблар асосида уйларнинг коммуникация тизимига, ўт ўчириш тизимига, сигнализация тизими алоҳида қабул қилинади. Янги уйлардаги ҳар битта хонадонга аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун ис газидан огоҳлантирувчи газ анализаторлар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.
Уйларнинг ёнида ўт ўчириш машиналари учун гараж, ҳар бир йўлакларда ўт ўчириш қувурлари, сигнализация пунктлари жорий қилинади.
Мавзуга оид
22:24 / 06.03.2026
Бош режа ўзгарди, айрим ҳудудларда биноларнинг қавати оширилди, бунга қандай эҳтиёж бор эди? – расмийлар жавоб берди
13:31 / 20.02.2026
Исломободда “Бобур боғи” барпо этиш масалалари муҳокама қилинди
20:59 / 29.12.2025
Охирги етти йилда 38 минг хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган
12:35 / 20.12.2025