Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Охирги етти йилда 38 минг хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган
Қурилиш va уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, 2018 — 2019 йиллардан бошлаб бугунги кунгача республикада 38 минг хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган. Ушбу объектлар бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
2018 – 2019 йиллардан бошлаб бугунги кунгача республикада 38 минг хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган. Бу ҳақда Қурилиш va уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, ноқонуний қурилиш бир нечта тоифаларга бўлинади.
«Биринчидан, бу ернинг рухсатисиз, ҳоким қарорисиз олингани билан боғлиқ ҳолатлар. Иккинчидан, лойиҳалар архитектура кенгашидан ўтмаган va нормативларга мувофиқлиги текширилмаган. Учинчидан, ер бўйича қарор бор, лойиҳа кенгашдан ўтган, аммо лицензияга эга бўлган экспертиза ташкилотига ҳам, давлат экспертизасига ҳам юборилмаган», — деди Ҳидоятов.
Қурилиш вазирининг қўшимча қилишича, ноқонуний қирилган объектлар билан ишлаш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган.
«Ноқонуний қурилиш масаласига тўхталадиган бўлсак, тахминан 2018 — 2019 йиллардан бошлаб бугунги кунгача республикада 38 минг хонадонли кўп қаватли уйлар ноқонуний қурилган. Ушбу 38 мингта объект бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Аниқ белгиланди, жойларга бориб, қуриб битказилган биноларни ўрганиб, зилзилабардошлигини таъминлаш имкони бўлса, инструментал текширувлар ўтказилиши шарт», — деди вазир.
Мавзуга оид
23:09 / 04.07.2026
Зарафшон дарёси “чегарадан чиқди”: темирйўл лойиҳасида бу ҳисобга олинмаганми?
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
11:58 / 01.07.2026
Кўп квартирали уйларда яшовчилар сони аввал айтилган расмий рақамлардан анча камлиги маълум бўлди
15:44 / 25.06.2026