Жаҳон | 21:51 / 04.03.2021
5349
1 дақиқада ўқилади

Туркияда вертолёт қулаши оқибатида тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Маълумот берилишича, ҳалокат натижасида тўрт нафар ҳарбий жароҳатланган.

Фото: iha.com.tr

Туркия шарқида вертолёт қулаб тушиши оқибатида тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ihlas агентлиги хабар бермоқда.

 "Қуруқликдаги қўшинларимизга қарашли Cougar вертолёти соат 13:55да Бингўлдан Татванга йўл олган. Соат 14:25да у билан алоқа узилган. Тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна тўрт нафари жароҳатланган", - дейилади Туркия миллий мудофаа вазирлиги хабарида.

Агентликнинг маълумот беришича, ҳодиса жойига ҳарбийлар, тез ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид