Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина бош вазири мамлакатда пандемиянинг учинчи тўлқини бошланганлигини эълон қилди
Денис Шмигаль пандемиянинг тўртинчи ва бешинчи тўлқинлари ҳам бўлиши мумкинлигини айтди.
Украина бош вазири Денис Шмигаль мамлакатда COVID-19 пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганлигини маълум қилди.
"Қайд этиш лозимки, Украинада эпидемиянинг учинчи тўлқини бошланди", - деди Шмигаль.
Унинг таъкидлашича, дунёда вакцинация жараёни камида икки йил вақтни олади, бу давр ичида ниқоб тақиш режимига амал қилиш зарур.
Бош вазир шунингдек, пандемиянинг тўртинчи ва бешинчи тўлқинлари ҳам бўлиши мумкинлигини айтди.
Маълумотларга кўра, 4 март куни Украинада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 10 мингдан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилган.
Бир кун аввал 7235, 2 март куни 5336 ва 1 март куни 4285та ҳолат аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026