19:28 / 04.03.2021
8593

Хитойда миллиардерлар сони мингдан ошди. Дунёдаги жами миллиардерларнинг учдан бир қисмидан кўпи хитойликлар

2020 йил давомида дунёда миллиардерларнинг сони 610 нафарга кўпайиб, 3228 кишига етган. Дунё миллиардерларининг 54 фоизи Хитой ва АҚШ вакиллари ҳисобланади.

2021 йилда дунёдаги миллиардерларнинг умумий сони 3228 кишига етди.

Hurun Report томонидан тузилган рўйхатга кўра, энг кўп миллиардерлар Хитой вакиллари ҳисобланади. Уларнинг сони 259 кишига кўпайиб, 1058 нафарни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринни АҚШ эгаллаб, ўтган йил давомида Қўшма Штатларда миллиардерлар сони 70 нафарга кўпайиб, 696 нафарга етган.

Статистикага кўра, дунё миллиардерларининг 54 фоизи Хитой ва АҚШ вакиллари ҳисобланади.

Кейинги поғоналарни Ҳиндистон (177), Германия (141) ва Буюк Британия (134) вакиллари эгаллаган.

Ушбу рўйхатда Россия еттинчи ўринда (85), ўтган йил бу давлатда миллиардерлар сони 6 нафарга камайган.

Сўнгги 5 йилда Хитойда миллиардерлар сони 490 нафарга ошган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич АҚШда 160тани ташкил этади.

Юзлаб йиллар давомида илк марта дунё бойларининг ярмидан кўпи Осиё қитъаси ҳиссасига тўғри келмоқда. Хитой бойлиги 1 миллиард доллардан ошган мингдан ортиқ вакил билан дунёдаги биринчи давлатга айланди.

Миллиардерларнинг 145 нафари Пекинда, 113 нафари Шанхайда, 112 нафари Нью-Йоркда истиқомат қилади.

Пандемия бўлишига қарамай, дунёда миллиардерларнинг сони 2020 йилда рекорд даражада, яъни 610 нафарга кўпайган.

  • Аввалроқ, Tesla ва SpaceX  асосчиси Илон Маскнинг бойлиги Tesla акциялари нархи пасайиши натижасида 15,2 млрд долларга камайиб, 183 млрд долларга тушиб қолиши натижасида, Amazon асосчиси Жефф Безос дунё бойлари рейтингида пешқадамга айлангани хабар қилинганди.
Top