Ўзбекистон | 07:42 / 06.03.2021
6987
1 дақиқада ўқилади

Бугун айрим вилоятларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин 

Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ушбу вилоятларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид