15:45 / 06.03.2021
14483

Бухоро шаҳрида ОИВ инфекциясини бир неча кишига қасддан юқтирган аёл қўлга олинди

Когон шаҳрида яшовчи 27 ёшли аёл 10 дан ортиқ фуқарога ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган ва юқтириш хавфи остида қолдирган, деб маълум қилди Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Иллюстратив фото

Когон шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл 2017 йилнинг 21 декабр кунидан бошлаб Бухоро вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 1 март куни Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ўтказган тадбирда ушбу фуқаро ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганини била туриб, 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг феврал ойига қадар 10 дан ортиқ фуқаро билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, ушбу шахсларга ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш ва юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.

ИИБ хабарида таъкидланишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Аёлга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Top