Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аксилмонополия қўмитасининг Сурхондарёдаги бошқармаси масъул ходими пора билан ушланди
Масъул ходим дорилари қиммат нархларда сотилаётган дорихона устидан тушган шикоятни “тинчитиш” учун дорихона раҳбаридан 200 доллар пора талаб қилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида бўлим бошлиғи бўлиб ишловчи шахс ўзининг иш юритувида бўлган, Денов туманидаги хусусий корхонага қарашли дорихонада дорилар қиммат нархларда сотилаётганлигидан норози бўлиб ёзилган мурожаатни ушбу корхонанинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 200 АҚШ доллари пора талаб қилади.
У 200 долларни олаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Денов туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.
«Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарида.
Аввалроқ лавозимга тайинланганига бир ой ҳам бўлмаган Пенсия жамғармаси Ховос тумани бўлими бошлиғи, «Ермулккадастр» давлат корхонаси собиқ ходими, «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари, Андижон вилояти Автомобил йўллари бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи пора билан қўлга олинган эди.
Мавзуга оид
10:58 / 09.06.2026
Тошкентда солиқ инспекторлари 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026