Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg эмлашдаги сусткашлик Европа иттифоқига 100 миллиард еврога тушишидан огоҳлантирди
Европа иттифоқи давлатлари коронавирусга қарши эмлашни тезлаштирмаса, Европа иқтисодиёти миллиардлаб евро йўқотиши мумкин. Бундан Bloomberg ахборот агентлиги огоҳлантирмоқда.
Европа сиёсий вазият, вакциналарни етказишдаги ҳаяллашлар ва одамлар томонидан эмлашга қаршилик кўрсатилаётгани сабабли эмлашни амалга оширишда анча ортда қолмоқда. Bloomberg Economics ҳисоб-китобларига кўра, пандемиядан кейинги тикланишдаги 1-2 ойлик ҳаяллаш Европа иттифоқи иқтисодиётига 50 млрддан 100 млрд еврогача айланиши мумкин.
“Европаликлар вирусни уддалашни истаётган бўлсалар, вакцинанинг татбиқ қилинишини тезлаштиришлари лозим”, деб айтган Principal Global Investors Ltd компанияси бош стратеги Сима Шах. “Қоғозбозлик ва ҳукуматларнинг алғов-далғов хабарлари бу жараённи ортга сурмоқда”, деб қўшимча қилган мутахассис.
Европа марказий банки раҳбари Кристин Лагарднинг таъкидлашича, евроҳудуд иқтисодиёти 2021 йил ярмидан тиклана бошлайди. Унинг айтишича, ўсиш суръатлари эмлаш жараёни ва ҳокимиятнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазиятга иқтисодий муносабатига боғлиқ бўлади.
Мавзуга оид
18:11 / 30.04.2026
2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар рекорд даражага етди
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
10:31 / 24.04.2026
Автосаноатда янги босқич: Европа Euro 7 стандартини тасдиқлади
09:35 / 20.04.2026