Microsoft серверларига қилинган ҳужум киберхавфсизликда глобал инқироз келтириб чиқариши мумкинлиги айтилмоқда
АҚШ маъмурияти интернет операторларини муаммога жиддий қарашга чақирди.
Корхоналар корпоратив почталари учун фойдаланадиган Microsoft дастурий таъминотига уюштирилган ҳакерлик ҳужуми киберхавфсизликдаги глобал инқирозга айланмоқда, деб ёзади Bloomberg.
Агентликнинг қайд этишича, Exchange Server дастуридаги нуқсон сабабли дунё бўйича 60 мингдан ортиқ ташкилот ҳужумга учраган.
Аввалроқ Reuters агентлиги АҚШдаги 20 мингдан ортиқ ташкилот киберхатар остида қолганини хабар қилганди. Bloomberg суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳакерлар имкон борича кўпроқ компанияларнинг компьютер тизимларини ишдан чиқаришга уринмоқда.
Оқ уйдаги манбанинг айтишича, АҚШ маъмурияти ҳакерлар ҳужуми оқибатларини баҳолаш ва бартараф этиш мақсадида барча чораларни кўрмоқда.
"Хатар сақланиб турибди ва кучаймоқда, биз барча интернет операторларини бунга жиддий қарашга чақирамиз", деди у.
Microsoft 2 март куни Exchange Server почта серверларига ҳакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар қилганди. Компаниянинг маълумот беришича, ҳужумлар ортида Хитойдаги Hafnium ҳакерлик гуруҳи турибди.
Ҳакерлар Microsoft дастурий таъминотидаги нуқсонлардан фойдаланиб почта манзилларига кирган. Hafnium юқумли касалликлар тадқиқотчилари, юридик фирмалар, олий таълим муассасалари, мудофаа соҳасидаги пудратчилар ҳамда сиёсий таҳлил марказлари ва ноҳукумат ташкилотларга киберҳужум уюштирган.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин Хитой ҳукумати киберҳужумларга қарши эканлигини ва Microsoft дастурий таъминотига қилинган ҳужумларга алоқаси йўқлигини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
13:25 / 21.01.2025
Украина давлат реестрлари Россия киберҳужумидан кейин қайта тикланди
22:12 / 17.01.2025
Microsoft россиялик ҳакерларни сиёсатчиларнинг WhatsApp аккаунтларига ҳужум уюштиришда айблади
00:31 / 05.01.2025
Microsoft маълумотларни қайта ишлар марказларини яратишга 80 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда
09:16 / 31.12.2024