Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 69 мамлакатга коронавирусга қарши вакцинани бепул етказиб бераётганини маълум қилди
Ван Ининг сўзларига кўра, Хитой 10дан ортиқ мамлакат билан биргаликда вакцина ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.
Фото: Getty Images
Хитой ҳукумати 69та ривожланаётган мамлакатга коронавирусга қарши вакцинани бепул етказиб бермоқда. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
«COVAX ташаббуси доирасида биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатларга 10 млн доза вакцина етказиб беришга ваъда берганмиз. Хитой беғараз асосда 69та ривожланаётган мамлакатга вакцина етказиб бермоқда»,— деди Ван И.
Унинг қўшимча қилишича, 43 мамлакатга вакцина сотилмоқда.
Шунингдек, вазирнинг сўзларига кўра, Хитой 10дан ортиқ мамлакат билан биргаликда вакцина ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.
Хитойда Sinopharm, Sinovac ва CanSino вакциналари маъқулланган. Мамлакатда йигирмага яқин вакцина синовдан ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:53 / 31.01.2026