Иқтисодиёт | 08:30 / 07.03.2021
6221
3 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ ва АҚШ тўрт ойга ўзаро бож олишни бекор қилишади

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва АҚШ президенти Жо Байден расмий Брюссель ва Вашингтон ўртасида Boeing ва Airbus авиация компанияларига бериладиган субсидиялар атрофидаги кўп йиллик можарони ҳал қилишга бел боғлашган.

Евроиттифоқ ҳамда АҚШ Boeing ва Airbus атрофидаги кўп йиллик можарони бартараф этиш учун тўрт ой муддатга барча божхона тўловларини бекор қилиб туришга келишиб олишди. «Бу қадам трансатлантик муносабатларни қайта йўлга қўйишни тамсил қилади», дейди Еврокомиссия раҳбари Урсула хоним 5 мартда Жозеф Байден билан бўлган телефон мулоқотидан сўнг. Иккала тараф ҳам савдо можаросининг ҳал этилишини сабрсизлик билан кутишаётганини изҳор қилишган.  

Boeing ва Airbus субсидияси атрофидаги ЕИ ва АҚШ ўртасидаги можаро

Boeing ва унинг европалик рақобатчиси Airbus учун бериладиган давлат ёрдами мунозараси 16 йилдан бери давом этиб келади. Жаҳон савдо ташкилоти субсидияларнинг бир қисми ҳар иккала компания учун мумкин эмас, деб тан олган.

2018 йилда АҚШнинг бир қатор товарлари учун Европа солган жарималар озиқ-овқат маҳсулотлари, Harley-Davidson жинси ва мотоциклларига ҳам дахл қилган. 2019 йилда Жаҳон савдо ташкилоти АҚШга Европанинг 7,5 миллиард евро миқдоридаги товар ва хизматларига бож жорий қилишини маъқуллади. Бундан Airbus самолётлари, вино, пишлоқ ва зайтун мойи жабр кўрган.

2020 йилнинг октябрида ЖСТ Евроиттифоққа АҚШдан импорт қилинадиган йилига 3,4 миллиардлик товарларга жарима божларини киритишига рухсат берди. Янги жарималар ноябрдан кучга кириб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва саноат товарларига дахл қилди. Вашингтон кейинроқ Германия ва Франциядан келадиган самолёт бутловчи қисмлари, муаян француз ва немис вино ҳамда брендиларига божлар жорий қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид