Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бозор ва савдо комплексларида ундириладиган янги йиғим миқдорлари тасдиқланди
Тошкент шаҳар ҳокими томонидан «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Norma’нинг ёзишича, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонун 25-моддаси ва «Муниципал активлар бошқармаси маркази» ДУК мурожаатига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:
- бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар миқдори;
- Сергели автомобил бозори, «Ўрикзор» савдо комплекси маъмурияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва ижара тўлови миқдори;
- бозорлар ва савдо марказлари маъмуриятлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати ва инвентар ижараси учун тўлов миқдори;
- бозорлар ва савдо марказлари балансидаги бинолар ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдори;
- бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида жамоат объектларига хизмат кўрсатиш ва уларни қўриқлаш бўйича мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
14:22 / 12.06.2026
Mевалар нега қиммат?
20:06 / 10.06.2026