Бир кунда деярли 500 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди
Бир кунда деярли 500 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Миграция агентлиги ва Қозоғистон иш берувчилари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларни ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.
Келишувга мувофиқ, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда, ишлаш учун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилган. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилган.
Аввалроқ, Қозоғистон билан меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланганди.
Мавзуга оид
19:04 / 24.10.2024
Қозоғистонда Туркиянинг Bayraktar дрони ишлаб чиқарилиши мумкин
10:10 / 24.10.2024
Самарқандда Ўзбекистон – Қозоғистон ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
12:40 / 19.10.2024