Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда юз берган ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
Жиззах вилояти Фориш тумани “Учма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Жиззах - Фориш - Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Навоий вилояти Нурота тумани “Синтоп” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган Ж.С. бошқарувидаги “Cobalt” ва Фориш тумани “Қўлба” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшаган Б.Т. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.
Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида “Cobalt”да ёнғин келиб чиққан ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда унинг йўловчиси Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. “ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган, мазкур автомашинада бўлган йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суяги ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:30 / 08.02.2026
Ню Йоркда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
19:53 / 02.02.2026
Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026