Жамият | 21:18 / 10.03.2021
33356
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда ишлайдиган ўзбекистонлик аҳолини қийнаб келган муаммони бартараф этиб қаҳрамонга айланди

Санкт-Петербург шаҳрининг Калинин районида фаррош бўлиб ишлайдиган самарқандлик Соҳиб Сайриев ўз ташаббуси билан маҳаллий аҳолини узоқ вақтдан бери қийнаб келаётган коммунал муаммони бартараф этди.

Фото: fontanka.ru

Маҳаллий телеканалнинг хабар беришича, райондаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида сув қувури ёрилиб кетиши оқибатида улкан кўлмак ҳосил бўлиб, болалар боғчасига олиб борадиган йўлни тўсиб қўйган. Ушбу кўлмакка ҳамма ҳар куни дуч келса-да, на уйларда яшовчилар, на коммунал хизмат мутасаддилари бу муаммога эътибор қаратган.

Шундан сўнг Соҳиб Сайриев муаммони ўзи бартараф этишга қарор қилган. У қувур ёрилган жойни қаздириб, ёрилган қувурни янгиси билан алмаштирган.

Хабарда айтилишича, Соҳиб Сайриев ўн йилдан ортиқ вақтдан буён Санкт-Петербургда оиласи билан яшаб, меҳнат қилиб келади.

У маҳаллий ҳокимиятнинг ташаккурномаси ва пул мукофоти билан тақдирланди. Муаммоси бир неча соат ичида ечим топганидан хурсанд бўлган аҳоли эса уни қаҳрамон деб атади.

Мавзуга оид