20:30 / 10.03.2021
9431

Суперлига. «Пахтакор» Қаршида 15 дақиқа ичида 3та гол киритиб, камбэк эвазига «Насаф»ни мағлуб этди

Суперлига 1-тури доирасидаги марказий учрашувда амалдаги чемпион «Пахтакор» Қаршида камбэк уюштириб, «Насаф» устидан ғалаба қозонди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари 35-дақиқада Шоҳмалик Комилов, 61-дақиқада эса Шокир Йўлдошевнинг голи эвазига ишончли ҳисобда ғалаба қозонаётганига қарамай, меҳмонлар 15 дақиқа орасида учта гол киритиб, ғалабани илиб кетишди. 72-дақиқада Сардор Собирхўжаев ишлаган пенальтини Сардор Рашидов голга айлантирган бўлса, 80-дақиқада Акмал Мозговой автогол эвазига ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 2:2.

87-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Иброҳимхалил Йўлдошев катта саҳнага чиқди. Чап қанот ҳимоячиси жарима майдонига ёриб кириб, чап оёқда Неъматов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди – 2:3.

Якунда ушбу гол «Пахтакор»га мавсумдаги энг муҳим ғалабалардан бирини келтирди. Амалдаги чемпион Самарқанддаги Суперкубок баҳсидан кейин 4 кун ичида иккинчи марта «Насаф»ни аламли тарзда мағлуб этди. 

Суперлига. 1-тур. 10 март
«Насаф» - «Пахтакор» - 2:3
Қарши
, «Марказий» стадион.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)
Голлар: Шоҳмалик Комилов 35, Шокир Йўлдошев 61 - Сардор Рашидов 72, Акмал Мозговой 80, автогол, Иброҳимхалил Йўлдошев 87.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 14.Шокир Йўлдошев, 15.Жўрабек Маннонов, 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 50.Шохмалик Комилов (20.Суҳроб Нуруллоев, 81), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 70), 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 46), 9.Эрен Дердийўқ, 10.Драган Черан (19.Шароф Муҳитдинов, 66), 11.Егор Кримец, 21.Аброрбек Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.

Top