Спорт | 20:34 / 11.03.2021
7746
1 дақиқада ўқилади

Олимпиада ўйинлари қатнашчилари Хитой вакцинаси билан эмланади

Маълумот берилишича, вакцина ишлаб чиқарилиши ХОҚ томонидан молиялаштирилади.

Фото: Reuters

Токио ва Пекиндаги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари қатнашчилари Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина билан эмланади. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах маълум қилди, деб хабар бермоқда AP.

«Биз ҳақиқий олимпияча бирдамлик руҳига мос бўлган ушбу таклиф учун Хитой олимпия қўмитасидан миннатдормиз», — деди Бах.

Маълумот берилишича, вакцина ишлаб чиқарилиши ХОҚ томонидан молиялаштирилади.

«ХОҚ ўйинларни қабул қилувчи мамлакатлар аҳолисига тақдим этиладиган қўшимча дозалар учун пул тўлайди», — деб таъкидлади Бах.

Коронавирус пандемияси сабабли Токиода 2020 йилда ўтказилиши мўлжалланган ёзги Олимпиада ўйинлари 2021 йилга кўчирилганди. Ўйинлар 23 июлдан 8 августгача ўтказилади. Пекиндаги қишки Олипиада ўйинлари эса 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид