Ўзбекистон | 14:31 / 11.03.2021
6030
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида 2020 йил давомида номусга тегиш ва фирибгарлик жиноятлари сони ошгани маълум қилинди

Самарқанд вилоятида 2020 йил давомида жами 5307 та жиноят содир этилган. Ўтган йил вилоятда номусга тегиш ва фирибгарлик жиноятлари сони ошган. Қолган жиноят турларининг сони камайган. Бу ҳақда вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи ҳамда уларнинг барвақт профилактикаси борасида амалга  оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Акром Ҳалимовнинг маълум қилишича, вилоят ҳудудида 2020 йил давомида жами 5307 та жиноят содир этилган. Улардан 740 таси (13,9 фоизи) оғир ва 279 таси (5,2 фоизи) ўта оғир турдаги жиноятлар ҳисобланади. Шундан, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятлар 1 502 тани ва маҳалла ҳудудида аниқланган жиноятлар 751 тани ташкил этади.

Умумий содир этилган жиноят турларидан;

  • Номусга тегиш 16,2 фоизга (2019 йилда 37 та – 2020 йилда 43 та);
  • Фирибгарлик жинояти 37 фоизга (2019 йилда 576 та -2020 йилда 789 та) ошган.
  • Қолган жиноятлар:
  • Қотиллик – 11,4 фоизга (2019 йилда 44 та – 2020 йилда 39 та);
  • Оғир ТЖЕ – 5 фоизга (2019 йилда 101 та – 2020 йида 96 та);
  • Ўғрилик – 11,5 фоизга (2019 йилда 485 та – 2020 йилда 429 та);
  • Талончилик – 7,7 фоизга (2019 йилда 13 та – 2020 йилда 12 та);
  • Безорилик – 20,9 фоизга (2019 йилда 67 та – 2020 йилда 53 та);
  • Автотранспорт воситасини олиб қочиш жиноятлари 11,8 фоизга (2019 йилда 17 та -2020 йилда 15 та) камайган.

Мавзуга оид