Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 14 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб 4 киши қўлга олинди
ИИВ ҳолат Яккабоғ туманида содир бўлганини тасдиқлаган. 20 ёшдан 23 ёшгача бўлган 4 нафар йигит 14 ёшли қизни Damas машинасида далага олиб бориб, зўрлаганликда гумонланмоқда. Ҳолат юзасидан номусга тегиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар процессуал тартибда ушланган.
Яккабоғ туманида 4 нафар йигит 14 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Nemolchi.uz хабар берди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Nemolchi.uz сўровига жавобан ҳолатни тасдиқлаган. Унга кўра, 7 июн куни Яккабоғ туманида 20, 21, 22, 23 ёшли 4 нафар йигит 14 ёшли қизни Damas машинасига миндириб, далага олиб боришган ва зўрлашган.
Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойини кўздан кечириб, иш учун аҳамиятли бўлган ашё ва далилларни олиб қўйган. Судга оид тиббий, биологик ва психологик экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан 8 июн куни Яккабоғ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши 29 июн куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” бандига қайта малакаланган. Гумондорлар Ш.Х., Д.Ҳ., О.Н. ва Д.А. процессуал тартибда ушланган.
Мазкур жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олингани ҳамда барча айбдор шахсларга қонуний чора кўрилиши таъминланиши билдирилган.
Аввалроқ Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинганди.
Мавзуга оид
17:30 / 19.06.2026
Наманганда ИИБ терговчиси номусга тегиш жиноятини “ёпиб” юборгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
21:30 / 18.03.2026