«Сизлар янги авлодсизлар»: Лукашенко қатор амалдорларни алмаштирди
Беларусь президенти тергов қўмитаси, фавқулодда вазиятлар ва қуролли кучлар бош штабига раҳбарлар тайинлади.
Беларусь президенти Александр Лукашенко қатор кадрлар алмашинувини амалга оширди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 2015 йилдан буён тергов қўмитаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Иван Носкевич ўрнига Дмитрий Гора тайинланди. Маълумот берилишича, Гора илгари Беларусь ДХҚ тергов қўмитаси бошлиғи, бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Вадим Синявский фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. У бунгача Гродно ИИБ бошлиғи эди.
Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари этиб Виктор Гулевич тайинланди.
Бош штабнинг собиқ бошлиғи Александр Волфович эса миллий хавфсизлик давлат котиби этиб тайинланди.
Кадрлар ўзгаришини изоҳлар экан, Александр Лукашенко мамлакат раҳбариятида «янги авлод кишилари» пайдо бўлганини айтди.
«Сизлар янги авлодсизлар ва эстафетани қабул қилиш ҳамда Беларусь келажагини қуриш навбати сизларники», — деди у.
Мавзуга оид
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
20:39 / 08.10.2024
Беларусда «давлат ҳокимиятини эгаллашга уринган» 22 нафар мухолифатчига жиноят иши қўзғатилди
21:50 / 04.10.2024