Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йилда Россиядан қурол сотиб олишга 55 млрд долларлик буюртма берилгани маълум қилинди
Россиядан қурол сотиб олиш бўйича шартномалар Қозоғистон, Беларусь, Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан тузилган.
2020 йилда Россияда ишлаб чиқарилган қуроллар ва ҳарбий техникага хорижий буюртмалар ҳажми 55 млрд долларга (46 млрд евро) етди. Бу ҳақда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директори Дмитрий Шугаев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, пандемияга қарамасдан "йил муваффақиятли" бўлган.
"Буюртмалар портфели 50-55 млрд доллар даражасида сақланиб қолди, бу жуда яхши натижа", - деди у.
Авиатехника олган Қозоғистон, радиолокацион станциялар сотиб олган Беларусь ҳамда Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари билан тузилган шартномалар бажарилган.
"Ростех" корпорацияси раҳбари Сергей Чемезовнинг маълумот беришича, 2018 ва 2019 йилда Россия қуролларига берилган буюртмалар ҳажми мос равишда 55 ва 51,1 млрд долларга тенг бўлган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026