Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ижтимоий масофа сақлаш режими икки ҳафтага узайтирилди
Жанубий Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 488та янги ҳолат қайд этилган.
Жанубий Кореяда амал қилаётган ижтимоий масофа сақлаш режими яна икки ҳафтага узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Чон Се Гюн маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг турли ҳудудларида коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиб турибди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Сеул ва Инчхон шаҳарлари ҳамда Кёнгидо провинциясида ижтимоий масофаланишнинг иккинчи даражаси сақланиб қолади. Тўрт кишидан ортиқ кишиларнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши ва умумий овқатланиш муассасалари фаолиятига қўйилган тақиқларнинг амал қилиши давом этади.
Жанубий Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш бошқармаси маълумотига кўра, мамлакатда бир суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 488та янги ҳолат қайд этилган. Бу кейинги уч ҳафта ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Мамлакат бўйича касаллик юқтирганлар сони 94,6 мингдан ошган, 1662 нафар бемор вафот этган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:09 / 11.05.2026