Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар йўтал товуши орқали коронавирусга ташхис қўядиган илова яратишди
Илова ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, DeepCough3D оддий ва коронавирус чақирувчи йўтални фарқлай олади.
Буюк Британиядаги Эссекс университети олимлари одамда коронавирус бор-йўқлигини унинг йўтал товуши орқали аниқлайдиган илова яратишди. Бу ҳақда университет сайтида хабар қилинди.
Олимлар DeepCough3D иловасини Испания ва Мексика шифохоналаридаги 8,4 мингга яқин беморнинг йўтал товуши намуналарида синовдан ўтказишди. Уларнинг 2,4 минг нафарида коронавирус лаборатор усулда тасдиқланган. Муаллифлар илова касаллик бор-йўқлигини 98 фоиз ҳолатда аниқ айтиб беришини таъкидламоқда.
Илова ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, DeepCough3D оддий ва коронавирус чақирувчи йўтални фарқлай олади. Олимларнинг таъкидлашларича, инсон эшитиш орқали бу фарқни сеза олмайди.
Илова коронавирусни аниқлайдиган энг тез ва арзон тест бўлиши тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023