Жаҳон | 23:25 / 12.03.2021
5200
1 дақиқада ўқилади

Туркияда кичик бизнес даромад солиғидан озод қилиниши мумкин

Ражаб Тоййиб Эрдўған 2020 йил охирида миллий валюта курсининг пасайиши фонида қатор иқтисодий ва сиёсий чоралар амалга оширилишини айтганди.

Фото: Picture Alliance/DPA

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған пандемия даврида мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чораларни эълон қилди.

Ушбу чоралар доирасида кичик корхоналар паст фоизли ставка бўйича кредит олиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, 850 мингга яқин кичик бизнес объектлари даромад солиғидан озод қилинади.

Эрдўған давлат харажатлари қисқаришини ҳам маълум қилди. Аммо Туркия президенти ушбу чоралар қачондан жорий этилишига аниқлик киритмади. 

Эрдўған 2020 йил охирида миллий валюта курсининг пасайиши фонида қатор иқтисодий ва сиёсий чоралар амалга оширилишини айтганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид