Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида адлия вазири Русланбек Давлетов 2020 йилдаги ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Вазир ўз нутқида одамларнинг ҳуқуқий онгини ўстирувчи биринчи омил ахборот эканига урғу берди.
«Ахборот ҳар доим халқни юксакликка етаклайди, илм ёйилишига туртки бўлади», – таъкидлади Давлетов.
У ахборотнинг арзонлиги, тезкорлиги ва мазмун-моҳияти айниқса муҳимлигини қайд этди.
«Тарихдан олсак, мана, XV асрда босма дастгоҳнинг кашф этилиши Европада билим, маърифат тарқалишига жуда катта таъсир қилган. Бунгача ҳамма нарса қўлёзма бўлган, билим тарқатиш жуда қийин бўлган, китоблар чоп этилмаган.
XV асрда Германияда босма дастгоҳ ишлаб чиқилиши Европада маърифат ёйилишига олиб келган. Ҳаттоки ўша даврда ҳам кўп давлатлар бу ихтирога қарши бўлди. Улар ахборот олиш жуда енгиллашиб кетди, ахборот жамиятимизга кириб кетди, дея бу дастгоҳга чекловлар ҳам қўйди.
Масалан, Усмонийлар керак бўлса XIX асргача чоп этиш дастгоҳининг ўз ҳудудига олиб кирилишига ҳам йўл қўймаган. Бу эса ўша давлатларнинг ривожланишига таъсир қилган», – деди Русланбек Давлетов.
Адлия вазири юқоридаги фикрларини Ўзбекистондаги ҳозирги ҳолатга қиёсан тушунтирди.
«Ҳозир ўзимиздаги ҳолат худди шунақа. Биринчи йўналиш – интернет.
Интернет Ўзбекистонда қиммат. Интернет арзонлиги бўйича Ҳиндистон биринчи ўринда – 1 ГБ интернет 9 цент. Учинчи ўринда Қирғизистон – 2 минг сўм. Қозоғистон эса 1 ГБ интернет 6 минг сўм экани билан дунё бўйича олтинчи ўринда турибди. Биз эса 16 минг сўм нарх билан 54-ўринда турибмиз.
Ёки интернет тезлиги бўйича ҳам худди шундай, 128-ўриндамиз. Бизда 100 МБ видеороликни юклаб олиш учун 10 дақиқа вақт кетяпти. Яъни бу жараёнда Ўзбекистонда ахборот тарқалиши ўз-ўзидан секинлашяпти. Бу дегани биз хоҳлаётган маълумот етарли даражада одамларга етиб бормаяпти.
Ўзбекистонда аҳолининг интернет қамрови







