Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда 307 ўқувчининг ўғирланиши олди олинди
14 март кунига ўтар кечаси Нигерия шимолидаги Икара шаҳрида (Кадуна штати) қуролланган жиноятчилар томонидан 307 ўқувчининг ўғирланиши олди олинди. Бу ҳақда штат хавфсизлик ва ички ишлар вазири Самуэл Аруванга таяниб Нигериянинг Nation нашри хабар берди.
Унинг таъкидлашича, жиноятчилар мактабнинг ётоқхонасига ҳужум қилишган, бироқ ўқувчилар армия махсус кучларини огоҳлантириш тизимини вақтида ҳаракатга келтиришган. Махсус кучлар воқеа жойига дарҳол етиб келиб, жиноятчилар билан жангга киришган ва уларни қочишга мажбур қилган. Барча мактаб ўқувчилари қутқариб қолинган.
Кадунадаги мактабга ҳужум 11 март куни Кадуна шаҳридаги коллежга уюштирилган ҳужумдан 3 кун ўтиб содир этилди. Ўша ҳужум оқибатида 39 талаба бедарак йўқолди ва ҳамон изланмоқда.
Нигерияда охирги ойларда пул талаб қилиш мақсадида ўқувчиларни ўғирлаш тобора авж олмоқда. Шу сабабли Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорий барча мактаблар қўриқланишини кучайтиришни буюрган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
09:54 / 22.12.2025